Линклар

logo-print

Душанбеда МДҲ давлат ахборот агентликлари раҳбарлари учрашади


Бугун Тожикистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат ахборот агентликлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси иш бошлайди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар қилади.

Давлат ахборот агентликлари раҳбарлари кенгашининг XIII мажлисида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Йиғин доирасида ҳудудий ахборот агентликлари билан “видеокўприк” ўтказилиши режаланган.

Мажлис дастурига мувофиқ, йиғин аввалида иштирокчилар Душанбедаги Наврўз айёмига бағишланган байрам тадбирларида иштирок этадилар.

Мажлис МДҲнинг 20 йиллиги ва 2011 йилда ўтказиладиган бошқа атоқли саналарга бағишлаб ўтказилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG