Линклар

logo-print

Коалиция Қаддафий кучларига яна зарба берди


АҚШ ҳарбийлари Муаммар Қаддафийнинг қароргоҳини ҳам нишонга олгани айтилмоқда.

АҚШ ҳарбийлари Муаммар Қаддафийнинг қароргоҳини ҳам нишонга олгани айтилмоқда.

Ливияда халқаро қўшинлар ўтган тунда иккинчи бор Муаммар Қаддафий кучларига ҳужум уюштирди.

АҚШ ва Европанинг бир неча давлатлари ҳаво ва денгиз қўшинлари БМТ резолюциясига биноан Ливия узра парвозсиз ҳудудни жорий этиш ҳамда Қаддафий кучларининг мухолиф гуруҳлар ва тинч аҳоли вакилларига ҳужумларини тўхтатишга уринмоқда.

Илк ҳужум шанба оқшом уюштирилган эди.

АҚШ қўмондонлиги бу амалиётлар самара бераётгани ва сўнгги кунлар ичида Ливия осмонида парвозлар кузатилмаётганини маълум қилди.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари Қаддафий кучларининг ўт очишни тўхтатиш бўйича берган таклифини бундай таклиф бир марта қаддафийчилар томонидан бузилгани важидан рад этди.

АҚШ вице адмирали Уилям Кортни эса ҳужумлар чоғида Қаддафийнинг ўзи ҳам нишонга олинди, деган хабарларни инкор қилди.

XS
SM
MD
LG