Линклар

21 мартдан 30 апрелга қадар Ўзбекистон аҳолиси сонини аниқлаш бўйича аҳоли пунктларини оралатиб тадқиқ қилиш бошланди.

Ўзбекистон президенти 14 март куни бу ҳақдаги қарорни имзолаган эди.

Бу сўров мамлакат аҳолиси сони ва бошқа демогарфик кўрсаткичларга оид маълумотларга аниқлик киритиш мақсад қилинган.

Аниқланган маълумотлардан эса турли вилоятларга оид ижтимоий-иқтисодий ва янги иш ўринларини яратишга оид дастурларда фойдаланиш назарда тутилган.

Ушбу тадқиқот мамлакатнинг барча вилоят ва туманлари бўйича аҳолининг 10 фоизини, яъни тадқиқот ўтказиладиган ҳудудларда доимий рўйхатда турган барча аҳоли, шу жумладан, мамлакатда вақтинча бўлмаган кишиларни ҳам қамраб олиши айтилмоқда.

Бу ҳақда Gazeta.uz нашрининг ёзишича, рўйхатдан ўтиш жараёни чоғида рўйхатга тушган ҳар бир ҳудуддаги оила аъзоси 12 та саволдан иборат рус ва ўзбек тилидаги сўровномани тўлдириши керак.

Бу тадқиқотда давлат статистика қўмитаси вакиллари, мактаб, коллеж ва лицейлар ўқитувчилари ҳамда маҳалла оқсоқоллари, ички ишлар ходимлари ҳам қатнашади.

"Аммо, тадқиқотда иштирок этадиган шахслардан ҳужжатлари сўралмайди" дея қўшимча қилади Gazeta.uz нашри.

2010 йил якунига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 28 миллион 233 минг аҳоли бор. Булардан 17 миллион 157 минги меҳнатга лаёқатлидир.
XS
SM
MD
LG