Линклар

Яманда нуфузли генерал намойишчилар томонига ўтди


Якшанба куни оммавий дафн маросими учун Сана университети ёнига йиғилган норозилар 18 март куни ўлдирилган сафдошлари жасадини кўтариб чиқди.

Якшанба куни оммавий дафн маросими учун Сана университети ёнига йиғилган норозилар 18 март куни ўлдирилган сафдошлари жасадини кўтариб чиқди.

Яманда етакчи ҳарбий қўмондонлардан бири президент истеъфосини талаб қилаётган муҳолифатни қувватлаганидан сўнг пойтахт Сана шаҳрига танклар ва бошқа ҳарбий техника олиб кирилди.

Генерал майор Али Муҳсин Аҳмар бугун Сана шаҳрида журналистларга интервю бериб, ошкора тарзда президентга қарши бўлган намойишчилар сафига қўшилганини маълум қилди.

Генерал майор президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг яқин сафдошларидан бири эди.

18 март куни шаҳар марказида президент истеъфосини талаб қилган ўнлаб норозилар отиб ташланганига норозилик тариқасида унинг шундай йўл тутгани айтилмоқда.

Ҳукумат намойишчиларни ўққа тутганидан ғазабланган яманликлар яна мингларга бирлашиб, шанба ва якшанба кунлари ҳам намойишларини давом эттирди.

Президент воқеаларнинг бундай ривожи ортидан якшанба куни ҳукуматни тарқатиб юборди.

Аммо, айрим манбаларда бунга баъзи вазирларнинг тинч аҳоли ўлдирилганига қарши истеъфо беришга ҳозирлик кўраётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Бугун БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам Сана шаҳрида якшанба куни намойишчиларга қарши қурол ишлатилганини қоралади.
XS
SM
MD
LG