Линклар

Япония Миллий полиция агентлиги табиий ҳалокат қурбонлари сони 18 мингдан ошиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатди.

Шу кунга қадар 8 минг 600 киши ўлгани, 12 минг 800 киши эса қидирилаётгани айтилмоқда. Япония полицияси қидирилаётганларнинг ярмидан ортиғи ўлган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Жаҳон Банки Японияга 11 март куни ёпирилган цунами ва содир бўлган ер қимирлашидан етган зарар қиймати 235 миллиард АҚШ долларига тенглиги ва мамлакатни қайта тиклаш учун 5 йил муддат керак бўлишини тахмин қилмоқда.

Банк эълон қилган ҳисоботда айтилишича, асосан, аҳоли уйлари ва мамлакат инфраструктурасига зарар етган.

Мамлакат иқтисодий кўрсаткичлари эса шу йилнинг биринчи ярмида тушиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG