Линклар

logo-print

Twitter ўзининг беш йиллигини нишонламоқда


Мисрдаги воқеалар Twitterда фаол ёритиб борилди.

Мисрдаги воқеалар Twitterда фаол ёритиб борилди.

Бугун Twitter асосчиларидан бири Жэк Дорсей ушбу микроблог орқали ўзининг илк хабарини йўллаганига беш йил тўлди.

Дорсей 2006 йилнинг 21 мартида Сан-Франсискодаги ҳамкасбларига “Ҳамкасбларга таклиф” деган жуда қисқа хабарни жўнатган эди.

Кейинги уч йил ичида Twitter орқали жўнатилган твитлар - кўпи билан 140 белгидан иборат қисқа хабарлар сони 1 миллиардга етди. Ҳозир эса 200 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ҳар ҳафтада 1 миллиард твит ёзмоқда.

Кунига қарийб 500 минг янги фойдаланувчи Twitterга бирлашмоқда.

Twitter фойдаланувчилар сони ортишига бу ижтимоий тармоққа Lady GaGa, Ричард Бэйкон ва АҚШ президенти Барак Обама каби таниқли шахсларнинг бирлашиши катта ҳисса қўшди.

Шу кунларда Twitter дунёдаги энг муҳим ижтимоий-ахборот тармоғига айланиб улгурган.

Микроблог маъмуриятига кўра, Японияда ер қимирлаши содир бўлганидан сўнг ҳар сонияда 6 минг 939 тадан твит жўнатилган. 11 март куни Twitterда шу мавзуда қолдирилган жами хабарлар сони эса 177 миллионга етган.

Шу кунларда Twitter фойдаланувчилари орасида издошлари сони қарийб 7 миллиондан 10 миллионгача бўлган биринчи бешликка Lady GaGa, Жастин Бибер, Бритни Спирс, Барак Обама ва Ким Кардашянлар кирган.
XS
SM
MD
LG