Линклар

Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакат Бош вазири Владимир Путинни "салб юриши" иборасини қўллагани учун танқид қилди.

Аввалроқ бош вазир Путин коалиция кучларининг Ливиядаги амалиётлари ҳақида гапира туриб, "салб юриши" сўзини ишлатган эди.

Дмитрий Медведев фикрича, бундай ибора қўллаш ҳозирги вазиятда ноўриндир, бу цивилизациялар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин.

- Цивилизациялар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин бўлган "салб юриши"каби иборани қўллаш мутлақо ноўрин, - деди Медведев.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс бугун Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашади.
XS
SM
MD
LG