Линклар

logo-print
Триполи атрофларида бугун ҳам портлашлар кузатилди.

Гувоҳларнинг айтишларича, Ливия пойтахтидан 10 километр шарқда жойлашган Бусетта ҳарбий денгиз базасида портлашлар рўй берган.

Ливия давлат телевидениеси пойтахт Триполининг бошқа мавзелари ҳам ҳаво зарбаларига учрагани ҳақда хабар қилди.

Ливия ҳукумати мамлакатдаги учинчи йирик шаҳар Мисурата Қаддафий кучлари назоратига ўтганини иддао қилмоқда.

Айни пайтда АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Қаддафий кучлари исёнчилар қўрғони ҳисобланмиш Бенғози атрофларидан чекина бошлаганини билдирди.

АҚШ генерали Картер Хэмнинг таъкидлашича, халқаро коалициянинг ҳаво зарбалари Ливия ҳукумат кучларини анча заифлаштириб қўйган.

Ўз чиқишида генерал Хэм амалиётлардан мақсад Қаддафийни йўқ қилиш ёки исёнчилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш эмаслигини алоҳида қайд этди.
XS
SM
MD
LG