Линклар

Исроил собиқ президенти 7 йилга қамалди


Исроил собиқ президенти М.Кацав (чапдан иккинчи) Тел Авив судига адвокатлари билан келмоқда, 22 март 2011 йил

Исроил собиқ президенти М.Кацав (чапдан иккинчи) Тел Авив судига адвокатлари билан келмоқда, 22 март 2011 йил

Исроил собиқ президенти Моше Кацав жинсий зўрлаш ва бошқа жинсий жиноятларда айбдор, деб топилиб етти йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўтган йил декабрида Кацав 1998 йилда туризм вазири бўлиб ишлаган пайтда ходимларидан бирини икки марта зўрлаганликда айбдор, деб топилган эди.

Шунингдек, 2000 – 2007 йилларда президент лавозимида ишлаган даврда Кацав яна икки нафар аёл ходимига нисбатан жинсий тегажоғоқлик қилганликда айбланган.

Жамоатчилик босими сабабли у президентлик муддати тугашига икки ҳафта қолганда истеъфога чиққан эди.

Моше Кацав Исроил тарихида озодликдан маҳрум этилган биринчи энг юқори лавозимли расмийдир.
XS
SM
MD
LG