Линклар

Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи Британиянинг Oxus Gold ширкати Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган “Amantaytau Goldfields” (AGF) қўшма корхонаси фаолияти бўйича “форс мажор”, яъни мажбуриятларни бажариш имконини қолдирмадиган фавқулодда вазият вужудга келганини эълон қилди.

Рroactiveinvestors.co.uk сайти хабарига кўра, фавқулодда ҳолатларда қўлланиладиган “форс мажор” Oxus Gold ширкатини ўз мажбуриятларидан озод қилади.

Кончилик ширкатлари шу пайтгача фақат Австралияда сув тошқини рўй берганда маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятларини бажара олмагани сабабли “форс мажор” қоидасидан фойдалангани айтилади хабарда.
XS
SM
MD
LG