Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай жорий йил июлида мамлакатнинг етти минтақасида хавфсизликни таъминлаш масъулияти НАТО етакчилигидаги халқаро кучлардан Афғонистон хавфсизлик кучлари ихтиёрига ўтишини айтди.

Карзай бу минтақалар номини Афғонистон миллий армияси куни муносабати билан Кобулда ўтказилган тантанали маросимда эълон қилди.

- 2011 йил июлидан бошлаб Афғонистон кучлари қатор минтақаларда хавфсизликни таъминлаш вазифасини ўз зиммасига ола бошлайди. Кобул вилояти ва Сороби тумани, Панжшир, Бомиён ҳамда Ҳирот шаҳри ва туманлари масъулияти, Ҳелманд вилояти ва маркази Лашкар Ғор, Мазори Шариф шаҳри, Лағмон вилояти маркази Меҳтарламда хавфсизликни таъминлаш масъулияти Афғонистон кучлари зиммасига ўтади, - деди Афғонистон раҳбари.

Бу Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш масъулияти 2014 йилгача мамлакат хавфсизлик кучлари зиммасига тўлиқ ўтишини таъминлаш йўлидаги илк қадам бўлади.
XS
SM
MD
LG