Линклар

logo-print

Украинада собиқ президентга қарши жиноий иш очилди


Украина собиқ президенти Леонид Кучма

Украина собиқ президенти Леонид Кучма

Украина Бош пркуратураси журналист Георгий Гонгадзенинг 2000 йилда ўлдирилишига алоқадорлиги иддао қилинган собиқ президент Леонид Кучмага қарши жиноий иш қўзғатди.

Бош прокурор биринчи ўринбосари Ренат Кузмин Кучма “ноқонуний ҳаракат ва Гонгадзенинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинаётгани”ни баён қилди.

Ўз мақолаларида Леонид Кучма ҳукуматини кескин танқид қилган журналист Георгий Гонгадзе 2000 йил сентябр ойида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Гонгадзенинг жасади Киев ташқарисидаги ўрмонда кўмилган ҳолда топилган.
XS
SM
MD
LG