Линклар

Туркия Бош вазири Ражап Тойиб Эрдўғон Ливиядаги гуманитар амалиётлар фақат БМТ хомийлигида амалга оширилиши лозим, дея баён қилди.

Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари олдида чиқиш қилган Эрдўғон НАТОга аъзо бўлган Туркия Ливиядаги ҳарбий амалиётларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

- Биз Ливия халқи фаровонлиги ва мамлакатда тинчлик бўлишини асосий мақсад деб биламиз ва шу мақсадга эришиш йўлидаги уринишни давом эттирамиз,- деди Туркия бош вазири.

Эрдўғон Ливиядаги можаро масаласини АҚШ Президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан телефон орқали муҳокама қилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG