Линклар

logo-print
Россия Миграция хизматининг Краснодар ўлкаси бошқармаси ходимлари икки кун ўтказган текширув натижасида элликдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Краснодар шаҳридаги қурилишларда ноқонуний ишлаётганини аниқлади.

“Комсомольская Правда” хабарига кўра, ўзбекистонликларга нисбатан маъмурий қонунбузарлик бўйича саксон битта протокол тузилган.

Уларга солинган жарима миқдори эса 202500 рублни ташкил қилган.

Хабарда миграция қонунчилигини бузганлик бўйича ноқонуний мигрантларга иш ва бошпана берган ширкат ҳам маъмурий жазога тортилиши ва ширкатга 250 мингдан 800 минг рублгача жарима солиниши мумкинлиги билдирилган.
XS
SM
MD
LG