Линклар

Халқаро коалиция кучлари тўрт кундан бери Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий назоратида қолаётган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини, қуруқлик қўшинлари, денгиз портлари ва аэропортларини нишонга олимоқда.

Коалиция кучларининг ҳужумлари ўтган ҳафта мағлубиятга учрай бошлаган мухолифат жангчиларига ўз позициясини мустаҳкамлаш имконини яратди.

Миллий кенгаш лидери Абдул Хофиз Ғода Бенғози шаҳрида мухбирларга буларни айтди.

- Қаддафий уруш жиноятларини содир этди. Биз уни Ливияда суд қилиниши керак бўлган жиноятчи деб ҳисоблаймиз,- деди Миллий кенгаш лидери.

Айни пайтда 22 март куни исёнчилар назоратида бўлган Мисрата шаҳрида Қаддафий тарафдорлари ва мухолифат кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG