Линклар

logo-print

Коалиция зарбаларига қарамай, Қаддафий кучлари Ливиянинг Мисрата ва Аждабияда тинч аҳолини қирғин қилмоқда.


Мамлакат ғарбида жойлашган Ливиянинг учинчи йирик шаҳри Мисрота устидан назоратни қайта қўлларига олишга уринаётган Қаддафий кучлари ўнлаб одамни ўлдирганлар.

Associated Press ахборот агентлигининг маҳаллий шифокор сўзларига таяниб хабар қилишича, ҳалок бўлганлар жуда кўп, касалхоналар ярадорларга тиббий хизмат кўрсатишнинг уддасидан чиқа олмаяпти.

Шаҳар аҳолиси электрсиз қолган, озиқ-овқат ва ичимлик суви етишмайди.

Reuters агентлиги эса, "вазият жуда ёмон, танклар эрталабдан шаҳарни ўққа тутмоқда", деган сўзларини келтиради.

Ливия шарқидаги Аждобия шаҳрида ҳам шунга ўхшаш холат.

Ливия ҳукумат кучлари Бенғозидан олиниб, Аждобияга ташланган эди.

Ҳозир Аждобия Қаддафий кучлари назоратида қолмоқда.

"АҚШ қўмондонлиги Ливияда ҳукумати қўшинлари тинч аҳолини қирғин қилаётганига жавобан ҳар қандай воситани ишга солиши мумкин ва бу имконларини кўриб чиқмоқда", деб хабар қилди Associated Press.

Коалиция кучлари тўрт кундан буён Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучларининг мудофаа тизимлари, ҳарбий денгиз базалари, аэропорт ва қуруқлик қўшинларига қарата зарбалар бермоқда.

Ливиядаги амалиётларда НАТОнинг роли келишилди

АҚШ, Франция ва Британия етакчилари Ливияда Қаддафий ражимига қарши ҳаво амалиётларида НАТО етакчи мавқени эгаллаши кераклиги борасида келишганлар. Бу ҳақда Франция президенти маъмурияти маълум қилди.

Ўз навбатида, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Шимолий Атлантика ҳарбий уюшмаси лозим бўлган тақдирда Ливияда олиб борилаётган амалиётларга қўшилишга тайёр эканини қайд этди.

Ҳозир амалиётларда НАТОга аъзо айрим давлатларгина қатнашмоқда.

- НАТО Ливия узра учиш тақиқланган ҳудудни таъминлаш учун олиб борилаётган амалиётларга кўмак бериш режаларини ишлаб чиқди. Лозим бўлган тақдирда, уюшма халқаро ҳамжамиятнинг Ливия халқини Қаддафий режимидан ҳимоялаш ишларига кўмакчи бўлади, - деди Расмуссен.

Гейтс: Қаддафийнинг айтганлари бўҳтон

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Ливияда халқаро коалиция кучларининг ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани тўғрисидаги Муаммар Қаддафий баёнотини "бўҳтон", деб атади.

- Коалиция тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун бор имкониятни ишга солмоқда ва зарбалар аҳоли яшаш жойларидан узоқдаги мудофаа объектларига қарата берилмоқда. Яқин кунларда зарбалар шиддати камайиши керак, - деди Россияга сафар қилаётган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс.

Хабарларга кўра, Ливияда сўнгги 24 соат давомида ҳалок бўлганлар сони қирққа етган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG