Линклар

Словенияга сафар қилаётган Россия Бош вазири Владимир Путин Любляна шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида президент Медведев билан қарашларида тафовут йўқлигини таъкидлади.

- "Ливия масаласида Россия раҳбарияти якдилми-якдил эмасми?" деган саволга келсак, бизда Россия президенти мамлакат ташқи сиёсатга раҳбарлик қилади ва бу билан боғлиқ қарашларда тафовут бўлмаслиги керак. Жаноб Медведев билан қарашларимиз фарқ қиладими-йўқми, бунга қизиқаётган бўлсангиз, ишонтириб айтаманки, биз жуда яқин одамлармиз ва бир-биримизни тушунамиз, - деди Путин.

Аввалроқ Россия Бош вазири Владимир Путин коалиция кучларининг Ливиядаги амалиётлари ҳақида гапира туриб, "салб юриши" сўзини ишлатганди.

Кейинчалик Россия президенти Дмитрий Медведев бундай ибора қўллаш ҳозирги вазиятда ноўрин экани, бу цивилизациялар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG