Линклар

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ 2012 йил январ ойида, мамлакатда ўтказилажак парламент сайловидан сўнг истеъфога кетишга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда президентнинг вакили сешанба куни билдирди.

Яманни 32 йилдан буён идора этиб келаётган Солиҳ аввалги чиқишларида президентлик муддати тугайдиган 2013 йилда истеъфо бериши мумкинлигини айтиб келган.

Аммо президент истеъфосини талаб қилаётган мухолифат Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳозир кетиши кераклигини айтиб, 2012 йил январига қадар хокимиятда қолиш борасидаги унинг таклифини рад этди.

Аввалроқ яманлик қатор генераллар, дипломат ва қабила етакчилари исёнчилар тарафига ўтган эди.
XS
SM
MD
LG