Линклар

Қўшма Штатлар Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзайнинг Қобул ҳукумати шу йил ёзидан мамлакатда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олиши ҳақидаги баёнотини олқишлади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистонда хавфсизлик, давлат бошқаруви ҳамда бўҳронларни бартараф этиш каби муаммоларнинг сиёсий ечимини энди афғонистонликларнинг ўзлари излашлари керак бўлади, деб таъкидлади.

Кеча Карзай хавфсизликни таъминлаш масъулияти босқичма-босқич маҳаллий ҳокимлар зиммасига ўтиши ва дастлабки босқичда бу жараён мамлакат аҳолисининг чорак қисми яшайдиган етти вилоятда амалга оширилишини қайд этганди.
XS
SM
MD
LG