Линклар

Фукусима атом станциясининг учинчи реакторига электр узатила бошланди


Фукусима Дайичи атом электр станциясининг учинчи реакторини назорат қилувчи хона, 22 март 2011 йил

Фукусима Дайичи атом электр станциясининг учинчи реакторини назорат қилувчи хона, 22 март 2011 йил

Япониядаги Фукусима атом электр станциясининг зилзиладан энг кўп шикастланган учинчи реакторини назорат қиладиган хонада электр таъминоти тикланди.

Инженерлар атом станциянинг олтита реакторига кабел ўтказиб уларни электр билан таъминлашга муваффақ бўлдилар.

Расмийлар реактор учун муҳим бўлган совутиш тизими ишга тушишига умид қилмоқда.

Атом энергияси халқаро агентлиги Фукусима станциясидан ҳозир ҳам радиация тарқалаётганини маълум қилди.

Бироқ радиация манбаси ҳозирча аниқлангани йўқ.

Айни пайтда 11 март кунги зилзила ва цунами оқибатида нобуд бўлган ва бедарак кетганлар сони 24 минг кишидан ошгани расман тасдиқланди.

Миллий полиция агентлиги табиий офат натижасида 9408 киши нобуд бўлгани, 14716 киши бедарак йўқолгани, шунингдек, 2746 киши жароҳат олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG