Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Япония олимпия жамоалари Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Дастлаб бу учрашувлар Токиода ўтказилиши режаланган эди.

Аммо Япониядаги табиий офат сабабли ўйинларни Тошкентда ўтказишга қарор қилинди.

Такеши Секизуки мураббийлик қиладиган Япония олимпия жамоаси Тошкентга етиб келди.

Ўзбекистон олимпия жамоаси мамлакатнинг тўққизта клубида тўп сураётган 23 нафар футболчидан тузилган.

Ўзбекистон ва Япония олимпия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари 26 ва 29 март кунлари Пахтакор марказий стадионида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG