Линклар

logo-print
Сурия жанубидаги Дараа аҳолиси 23 март куни эрталаб шаҳарнинг Омари масжиди яқинида хавфсизлик кучлари тиббиёт ходимларини ўққа тутгани оқибатида камида олти киши нобуд бўлганини айтмоқда.

Воқеа учун “қуролли гуруҳлар”ни айблаган Сурия ҳукумати масжид яқинида уч киши, жумладан, бир шифокор, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчи нобуд бўлгани айтди.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги эълон қилган Сурия ҳукумати баёнотида, “хавфсизлик кучлари тинч аҳолини террор қилаётган қуролли гуруҳларни таъқиб қилишни давом эттириши” билдирилган.

Бир неча кун олдин Дараа шаҳрида ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларда хавфсизлик кучлари олти кишини отиб ўлдирган эди.

Намойишчилар ҳукуматдан фавқулодда ҳолат бекор қилиниши ва кўпроқ эркинликлар берилишини талаб қилган.

Айрим намойишчилар 2000 йилда отаси вафот этганидан кейин унинг ўрнини эгаллаган Сурия Президенти Башар ал-Асаднинг истеъфосини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG