Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:47

Гулнора Каримова кам таъминланган оилаларни сийлади


Гулонора Каримова.
Гулонора Каримова.

Элчи, жамғармалар ҳомийси, олима, қўшиқчи, заргар-дизайнер, кийимлар-дизайнери, тадбиркор ва ниҳоят президентнинг қизи Гулонора Каримова совғалар улашди.


Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси, президентнинг тўнғич қизи, Маданият ва санъат форуми жамғармасининг ҳомийси Гулнора Каримова номидан Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдаги кам таъминланган 36 оилага совғалар улашилди.

Саноқсиз мақом ва лавозимларга эга Г. Каримова, CA-NEWS агентлигига кўра, бу совғаларни жамғарма ҳомийси сифатида берган. Наврўзи олам муносабати билан илиқ тилаклар битилган отрикткалар илова қилинган совғалар шунингдек бошқа вилоятларда ҳам Г. Каримова ҳомийлик қиладиган яна бир жамғарма - “Аёллар йиғини” номидан кам таъминланган 500 оилага етказиб берилгани хабар қилинди.

Хабарда Г. Каримова қарамоғидаги турли жамғармалар бир неча йиллардан бери Наврўз байрами муносабати билан ҳайрия тадбирларини ўтказишни ўзларига анъана қилиб олгани ҳам эсланади.

Ўзбекистонниг Испаниядаги элчиси ва президент қизининг яна ўз саховатпешалигини кўрсатаётганига Сиз нима дейсиз, азиз муштарий?

Ўзбекистон давлат амалдорининг хусусий шахс сифатида совғалар улашишига муносабатингиз қандай?

Бу совғалар унинг, яъни давлат амалдорининг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланганига қанчалик ишонасиз?

Жавобларингизни кутиб қоламиз.
XS
SM
MD
LG