Линклар

АҚШда ўзбекистонлик қиз йўқолди


Ўзбекистонликлар IVC Detroit дастури бўйича АҚШга борган.

Ўзбекистонликлар IVC Detroit дастури бўйича АҚШга борган.

АҚШнинг Бирмингэм шаҳрида ўзбекистонлик 23 яшар Саодат Эшпўлатова қочиб кетгани тахмин қилинмоқда. У International Visitors Council of Metro Detroit дасутри бўйича АҚШга борган гуруҳ сафида бўлган.

Hometownlife.com сайти хабарига кўра, Саодат якшанба кунга белгиланган тадбирга келмаган. Кейинроқ унинг чамадони ҳам ўзбекистонликлар жойлашган ётоқхонадан ғойиб бўлгани аниқланган.

Бирмингэм шаҳрига Саодат билан бирга борганлар унинг йўқолгани ҳақида саёҳатни уюштирган International Visitors Council of Metro Detroit ширкатига хабар қилиб бу тўғрида полицияга мурожаат қилишни сўраганлар.

Бирмингэм полицияси бошлиғи Терри Киернанга кўра, Саодатнинг Ню Жерсида қариндошлари бўлган ва яқинлари билан 11 март кунги суҳбатда у сайёҳлар гуруҳини тарк этиш ниятида эканига ишора қилган.

Полиция зобити ёнида паспорти ва пули кўп бўлмаган Саодат Эшпўлатова йўқолганлар рўйхатига киритилгани ва қидирувга берилганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG