Линклар

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


Қирғизистон Республикаси Президенти Роза Ўтунбаева 22 март куни Анварбек Мокеевни Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Мокеев 1986 – 1988 йилларда Қирғизистон давлат университетининг Ўрта аср ва қадимий дунё кафедраси мудири, кейинроқ Бишкекдаги Гуманитар университетнинг Шарқшунослик факултети декани бўлиб ишлаган.

Профессор Анвар Макеев сўнгги йилларда дипломатик соҳада фаолият юритиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG