Линклар

Муқаддас Умра ибодатини бажариш учун ўзбекистонлик 3.600 нафар зиёратчи 14 мартдан 2 майга қадар Саудия Арабистонига сафар қилади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, зиёратчиларни Жидда шаҳрига етказиш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатига қарашли самолётлар 17та рейс амалга оширади.

Умра зиёратига борадиган зиёратчиларга 18 шифокор, 2 нафар ошпаз, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ҳамроҳлик қиладилар.

Умрага боришни хоҳловчилар сони кўп бўлгани боис 2009 йилдан бошлаб Ўзбекистонда йилига икки марта – бахор ва куз фаслида Умрага сафар уюштирилади.
XS
SM
MD
LG