Линклар

Карзай толибларни тинчлик музокараларига чақирди


Афғонистон раҳбарининг Амани мактабидаги чиқиши, 23 март 2011 йил

Афғонистон раҳбарининг Амани мактабидаги чиқиши, 23 март 2011 йил

Афғонистон президенти яна бир марта толибларни тинчлик музокараларига қўшилишга таклиф қилди. Ҳамид Карзай жанггариларни ҳужумларни тўхтатиш ва мактабларга ўт қўймасликка чақирди.

Наврўз байрамидан кейин янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Кобулнинг “Амани” номли ўрта мактабида қилган эҳтиросли чиқишида Карзай афғон жамиятини қайта қуришда таълим муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Афғонистон раҳбари толибларни афғонистонликлар жанггарилар қуроллари ва бомбаларидан қўрқмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги ҳафталарда Афғонистон ҳукумати ва халқаро иттифоқчилари Толибон ҳаракати билан тинчлик музокаралари олиб бориш учун саъйи-ҳаракат кучайтирган.

Бироқ толиблар бу жараёнда иштирок этиш истагини билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG