Линклар

logo-print
Қуддус шаҳрининг одамлар билан гавжум марказий автобус станцияси яқинида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида бир одам нобуд бўлди, 20дан ортиғи яраланди.

Исроил расмийлари портлашни уюштирганликда фаластинлик жанггариларни айблади.

Бу сўнгги йилларда Қуддус шаҳрида амалга оширилган биринчи йирик ҳужум экани айтилмоқда.

Воқеа боис Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Россияга сафарини қолдирди.

Нетаняҳу Москвада Россия етакчилари билан музокара қилиб, 24 март куни Исроилга қайтишни режалаган эди.
XS
SM
MD
LG