Линклар


Жаҳон кино санъатининг энг ëрқин юлдузларидан бири бўлган Элизабет Тэйлор 79 ëшида вафот этди.

АҚШ Кино академиясининг энг нуфузли Оскар мукофотига уч маротаба лойиқ деб топилган Тэйлор ўз ижоди давомида 50 дан ошиқ филмда суратга тушди. Уни дунëга танитган роллардан бири "Клеопатра" филмидир.

Бундан олти ҳафта муқаддам жиддий хасталик билан касалхонага ëтқизилган Тэйлор тўрт фарзанднинг онаси ҳам эди.
XS
SM
MD
LG