Линклар

Узоқ давом этган суд жараёнларидан сўнг чиқиш визасини олишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Димитрий Тихонов "Озодлик" билан суҳбатда ўзи бошдан кечирган "адолатсизликлар"нинг жамоатчилик эътиборига тушиши масаланинг ижобий ҳал бўлишига туртки берганини айтди.

- Мен билан боғлиқ бу холат кенг ёритилди, хусусан, Uznews.net бу ҳақда кўп ёзди. Кўпчилик нашрларда бу масала кўтарилди. Ўйлашимча, менга виза берилишига мана шу холат туртки бўлган, - деди Тихонов.

Дмитрий Тихонов ўтган йили ноябр ойида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлими устидан шикоят қилиб, судга аризаси билан мурожаат қилган эди.

У 7 ой давомида чиқиш визаси берилмагани ва бунинг сабаблари изоҳланмагани учун судга мурожаат қилган эди.

Унинг аризасига биноан ўтган биринчи маҳкама жараёнида унинг шикояти қондирилмади ва 23 март куни ўтган аппеляция жараёнида қуйи суд инстанцияси қарорини ўз кучида қолдирди.

Аммо, Дмитрий Тихоновга кўра, охирги маҳкамадан бир кун аввал унга Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлимидан қўнғироқ қилишган ва агар келса, икки соат ичида чиқиш визаси берилишини айтишган.

Шу тариқа, ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Димитрий Тихонов судлаша-судлаша, қарийб бир йилдан сўнг чиқиш визасини қўлига олди.
XS
SM
MD
LG