Линклар

Халқаро коалиция Ливия ҳарбий истеҳкомлари, Қаддафийга тарафдор кучлар позицияларига қарата зарбалар беришда давом этмоқда.

Кеча Триполи яқинидаги қатор объектлар, шунингдек, Мисрота бўсағасида Қаддафий қўшинлари зирҳли техникаси ҳаводан нишонга олинди.

Ливия давлат телевидениеси пойтахт Триполи жанубида жойлашган Жаъфар ва Тажур шаҳарчаларида аҳоли мавзелари ҳужумга учрагани ҳақда хабар қилди, лекин бу хабар мустақил манбалар тарафидан тасдиқланмади.

Коалиция кучлари зарбаларига қарамай, Ливия ҳукумат кучлари кеча Мисрота шаҳридаги исёнчилар позицияларига ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG