Линклар

Брюссел шаҳрида НАТОга аъзо 28 давлат вакиллари Ливиядаги амалиётларга қўмондонлик қилишни Шимолий Атлантика Ҳарбий Алянсига топшириш борасида келиша олмадилар.

Маълумотларга кўра, бунга Туркия қарши чиққан.

НАТО вакили Оана Лунгеску ҳозирча Алянс ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини билдирди.

Расмий Анкара Ливиядаги ҳарбий амалиётларда қатнашиш истаги йўқлигини бир неча марта баён қилган.

Турк расмийларига кўра, коалиция кучларининг Ливияда амалга ошираётган ҳаво зарбалари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясида белгиланган меъёрдан чиқиб кетмоқда.

Қўшма Штатлар, Британия ва Франция Ливиядаги амалиётлар НАТО тарафидан бошқарилиши тарафдори.
XS
SM
MD
LG