Линклар

Португалия Бош вазири Жозе Сократеш кеча лавозимидан истеъфо берди.

Ҳукмрон партия таклиф этган иқтисодни барқарорлаштириш режаси парламентда кўпчилик овоз билан рад этилиши ортидан Сократеш Бош вазирликдан кетишга қарор қилган.

Давлат ҳаражатларини қисқартириш, солиқлар оширилишини кўзда тутувчи бу режага барча мухолиф партиялар қарши чиққан.

Ҳозир Португалия иқтисодий мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.

Таҳлилчилар Греция ва Ирландиядан кейин Португалия ҳам ёрдам сўраб ЕИга мурожаат этишини башорат қилмоқда.

Лекин мамлакат бюджет харажатларини қисқартирмай туриб, бу ёрдамни олиши даргумон.
XS
SM
MD
LG