Линклар

logo-print
Яман ҳукумати "Ал Жазира" телеканали кўрсатувларининг мамлакатда ёйинланишини тўхтатиб қўйди.

Аввалроқ Яман расмийлари Ал Жазирани аксилҳукумат намойишчиларига ён босганликда айблаган эди.

Айни пайтда Яман парламенти мамлакатда 30 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этди, мухолифат буни бойкот қилди.

Эндиликда мамлакат бўйлаб Конституциянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилади, норозилик тадбирлари ўтказиш тақиқланади.

Шунингдек, фавқулодда холат Яманда фуқароларнинг асоссиз хибсга олинишлари ва цензура учун ҳам йўл очади.

Яман мухолифати икки ойдан бери президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосини талаб қилиб келади.

Солиҳ 30 йилдан бери бу давлатни бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG