Линклар

logo-print

Покистон бош вазири Тошкентга жўнаб кетди


Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний

Юсуф Ризо Ғилоний Тошкентга жўнаб кетиши олдидан журналистларга сафардан мақсад икки давлат ўртасида асрлар давомида мавжуд бўлган алоқаларни жонлантиришдан иборат эканини айтди.

Ғилонийга Хусусийлаштириш вазири Сайид Навийд Қамар, Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Хина Раббани Ҳар ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик вазири Исрорулла Зеҳри ҳамроҳлик қилмоқда.

Икки кунлик сафари чоғида Ғилонийнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Олий мажлис раиси Дилором Тошмуҳаммедова билан учрашиши режаланган.

Ислом Каримовнинг таклифига кўра Ўзбекистонга сафар қилаётган Покистон Бош вазирининг қадимий Самарқанд шаҳрини ҳам бориб кўриши кутилмоқда.

Покистон Бош вазири яқинда Тожикистон ва Қирғизистонга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG