Линклар

logo-print

“Бунга эса¸ репрессия машинасининг янада тезлашгани сабабчидир”¸ дейди америкалик тарихчи Дана Абизайд.


“Мартин Лютер Кингнинг “бир жойдаги адолатсизлик ҳамма жойдаги адолатга нисбатан таҳдиддир” деган гапи бор.

Бугун Ғарб сиëсатчи ва мухбирлари Тунис¸ Миср¸ Ливия ва Ямандаги адолатсиз режимларга қарши оëққа қалққан намойишчиларни олқишлаб¸ уларни қўлламоқда. Аммо бундан 6 йилча аввал худди араб кўчаларидаги каби ижтимоий адолатсизлик¸ сиëсий ҳақсизлик ва қашшоқликка қарши овоз чиқариш учун Андижоннинг Бобур майдонига чиққан минглаб ўзбек исëни на таянч ва на олқиш олмасдан¸ тарих қатларида унутилмоқда.”

15 йилдан бери Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистондаги вазиятни яқиндан кузатиб келаëтган америкалик тарихчи ва журналист Дана Абизайднинг Озодлик учун махсус ëзилган “Ўзбекистоннинг унутилган қўзғолони” сарлавҳали таҳлилий мақоласи ана шундай бошланади.

Дана Абизайд бир неча йил давомида Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғидаги ўзбек хонадонларида яшаб¸ ўзбеклар яшаш тарзи¸ зеҳнияти ва урф-одатларини бевосита кузатган¸ ўз мезбонлари билан улар тилида гаплашган америкалик тадқиқотчилардан бири.

"Бугун Ғарб матбуотининг Тунис¸ Миср¸ Ливия ва Яманда оддий халқнинг бир неча ўн йиллик мустабид режимларга қарши исëнини катта шавқ билан ëритаëтгани яхши ва адолатдан¸ аммо бу адолат Андижонга нисбатан Ғарбдаги адолатсизликни юва олмайди"¸ деб гап бошлайди Озодлик билан суҳбатда Дана Абизайд.

- 2005 йилдан бери Ўзбекистондаги халқнинг яшаш шароити¸ оддий халқ болаларининг яхши таълим олиш имконлари¸ меҳнатига яраша рисоладагидай ҳақ тўланадиган иш топиш эҳтимоллари муттасил камайиб¸ унга тескари давлат тизимларининг репрессив табиати янада кучайиб бормоқда. 2005 йилда Андижонда юзага чиққан қирғин атрофидаги жимлик дунëдаги энг шавқатсиз диктаторларининг Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллови билан оммавий қирғин учун жавобгарликдан бемалол қочиб қутулишлари мумкинлигидан огоҳлантирув ва бунинг оқибатида дунëдаги адолат тушунчасига тинимсиз зиëн етмоқда”¸ дейди америкалик тарихчи.

2005 йил 13 май куни Андижонда қонли воқеалар бошланганида¸ Ироқ ва Афғонистондаги иккита ўта қиммат уруш билан овора бўлиб турган Ғарб сиëсий машинаси ўз ëғида ўзи қовурилаëтган ва Марказий Осиëдаги бу фожиага¸ ҳатто вақт ажратишга ҳам ноқобил эди. Боз устига¸ Каримов режимидан нон¸ иш ва маърифат талаб қилиш учун ўн минглаб одам йиғилган Бобур майдонига ҳали Ал-Жазира каби сунъий йўлдош телеканаллари мухбирларининг оëғи етмаган эди. Зотан¸ Ўзбекистон ҳукумати Андижонга кирадиган ва бу ердан чиқадиган ахборот оқимини ўзи учун муваффақиятли тарзда мутлақ ëпишга муваффақ бўлди”¸ дейди Дана Абизайд.

- Одатда¸ оддий халқ¸ айниқса оғир меҳнат билан банд одамлар инқилоблар¸ хусусан сиëсий инқилоблар билан бошини оғритиб ўтирмайди. Дунëнинг ҳамма жойида оддий халқ ўз оиласини рисоладагидай боқишга имкон берувчи иш топиш¸ яхши маърифат олиш¸ касал бўлса яхши даволаниш имкони ва дастурхонида мазали овқат бўлишини истайди. Агар уларда бу оддий талабларини қондириш имкони бўлмаса¸ жилла қурса бундай вазиятга ўз норозилигини очиқ ифодалаш ҳаққи қолиши керак.

Акс ҳолда¸ халқ бундай норозиликни ифодалашнинг бошқача йўлларига бош уришга мажбур бўлади. Бундай ҳолда¸ сиëсий инқилобдан манфаатдор кучларнинг халққа ўз мафкурасини ўтказишга замин туғилади¸ дер экан америкалик тарихчи ва журналист халқнинг на ўз иқтисодий шароитини яхшилаши ва на унинг ўз сиëсий ҳақларидан фойдаланишига йўл қолмаган Ўзбекистондаги вазиятнинг қалтислашиб бораëтганини айтади.

- Мен Ўзбекистондаги бугунги вазиятни жуда ўзгарувчан ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган¸ деган бўлардим. Мен халқ ҳукуматни сиëсий сабаблар боис ағдаришга мойил¸ деган фикрдан йироқман. Аммо халқ авторитар бошқарувнинг ҳар кунги хунук башарасидан тўйиб бўлган ва борган сари кўпроқ ўзбекистонлик "нимадир қилиш керак"¸ деган фикрга келмоқда. Аммо нима қилиш керак¸ деган саволга кўпчиликда аниқ жавоб йўқ ва бу майдонни эгаллаш¸ халқни ўзига оғдириш учун турли мафкуралар курашаëтганини кўриш мумкин¸ дейди Дана Абизайд.

"Бугун Ғарб етакчилари Эрон ва Ливия режимларини ўз халқини шавқатсизларча қирғин қилаëтганликда айбламоқда¸ Қаддафийга қарши ҳарбий ҳужумлар уюштирмоқда. Андижонда айни шундай ўз халқини отган Каримовни эса¸ алвон гиламлар устида қабул қилмоқда. Ғарб Каримов режимининг ўз халқига ëн бериши учун унга босим ўтказиш фикридан йироқ. Бундай босим бўлмагач¸ Каримов ҳам ҳокимиятдан ўз ихтиëри билан кетиш фикридан йироқ"¸ дейди америкалик тарихчи Дана Абизайд.

- Бугун Ўзбекистон етакчилари Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги воқеалардан хулоса чиқариб¸ халққа ëн бериш¸ унинг сиëсий ва иқтисодий ҳақларини кафолатлашга уринишлари¸ сабр косаси тўлган халққа вазиятни ўзгартиришнинг инқилобдан ўзга воситасини қолдиришлари лозим. Аммо афсуски¸ амалда улар бунинг тескарисини қилмоқда ва халққа озгина эркинлик бериш ўрнига унинг ҳар қадамини пойлашни кучайтирмоқда.

Агар бугун Яқин Шарқни чулғаб бораëтган инқилоблар ўзбекларни ҳам яна қўзғалишга илҳомлантирса¸ Каримов режимининг яна ўз бегуноҳ халқини қирғин қилишига шубҳа йўқ. Ана ўшанда Ғарбнинг бу режимга қандай муносабатда бўлишини кузатиш жуда-жуда қизиқ бўлади¸ дейди “Ўзбекистоннинг унутилган қўзғолони” мақоласи муаллифи¸ америкалик минтақашунос тарихчи Дана Абизайд.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG