Линклар

logo-print

Кучмага расман айблов эълон қилинди


Ukraine -- Former president Leonid Kuchma alks to journalists as he arrives at the general prosecutor's office in Kyiv, 24Mar2011

Ukraine -- Former president Leonid Kuchma alks to journalists as he arrives at the general prosecutor's office in Kyiv, 24Mar2011

Украинанинг собиқ президенти Леонид Кучмага 2000 йилда журналист Георгий Гонгадзенинг ўлдирилишига алоқадорлик айби эълон қилинди. Бу ҳақда Кучманинг ўзи маълум қилди.

Украина Бош прокуратураси сешанба куни Гонгадзенинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинаётган 72 яшар Кучмага қарши жиноий иш қўзғатган эди.

Кучма бугун прокуратурада сўроққа тутилганидан кейин журналистларга “Менга нисбатан айблов илгари сурилди”, дея маълум қилди. 1994-2005 йилларда Украина президенти лавозимини эгаллаган Кучма ўзига нисбатан айнан қандай айбловлар қўйилаётганини аниқлаштириб ўтирмади.

Чоршанба куни Кучма журналистнинг ўлдирилишига алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди. Гонгадзе 2000 йилнинг сентябрида ўғирлаб кетилган эди. Унинг бошидан жудо қилинган танаси кейинчалик Киев яқинидаги ўрмонда топилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Кучмани қотилликка алоқдор, дея айблаб келган. Гонгадзенинг тергов руҳидаги мақолалари ўша пайтдаги Киев ҳукуматидаги коррупцияни фош этган. У Кучманинг ашаддий танқидчиси бўлган.
XS
SM
MD
LG