Линклар

НАТОнинг юқори лавозимли қўмондони Туркияга борди


АҚШ адмирали Жеймс Ставридис.

АҚШ адмирали Жеймс Ставридис.

НАТО кучлари қўмондонларидан бири, АҚШ армияси адмирали Жеймс Ставридис Анқарада Туркия расмийлари билан учрашди.

НАТО расмийси Туркиянинг Ливияда жорий қилинган учиш таъқиқланган зона тартибига риоя қилинишини таъминлаш масъулиятининг НАТОга топширилишига монеълик қилаётгани билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди.

Ташқи ишлар вазири Ахмад Довутўғли чоршанба куни қилган чиқишида Ливиядаги ҳарбий амалиётлар тинч аҳолини ҳимоя қилиш, қурол эмбаргосининг амал қилиши ва мамлакат ҳаво ҳудидида парвозсиз режимни таъминлаш ҳамда инсонпарқварлик ёрдамни етказиш билан чекланиши лозимлигини баён қилди

- Бир томондан биз НАТОнинг бундай масъулиятни ўз зиммасига олишини ноўрин деб ҳисобламаймиз. Бошқа томондан коалиция кучлари параллел ва алоҳида ҳарбий амалиётларни амалга оширмоқда, деди Туркия Ташқи ишлар вазири.

Брюсселда НАТОга аъзо 28 давлат вакиллари Ливиядаги амалиётларга қўмондонлик қилиш вазифаси НАТОга топширилиши масаласини муҳокама қилди.

Бироқ НАТО матбуот вакили Оана Лунгеску чоршанба куни Иттифоқ аъзолари бир қарорга келмаганини маълум қилди.

Айни пайтда Ливия ҳаво ҳудудларини назорат қилаётган Британия учқичлари қўмондони Муаммар Қаддафий режимига қарашли ҳаво кучлари "жанговар куч сифатида йўқ қилингани"ни маълум қилди.
XS
SM
MD
LG