Линклар

logo-print
Япониянинг Атом энергияси агентлиги кучли зилзила оқибатида шикастланган Фукусима атом электр станциясида нурланган уч нафар инженер касалхонага ётқизилганини айтди.

24 март куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида Япония Давлат вазири Юкио Эдано уларнинг касалхонага ётқизилгани сабаби ҳақида буларни айтди.

- Уларнинг оёқлари хўл бўлган ва сув таркибидаги радиация миқдори соатига 170 миллирентгендан кўпроқ бўлган. Бу жуда ачинарли ҳол. Улар касалхонага ётқизилди ва ҳозир даволанмоқда,- деди Юкио Эдано.

Айни пайтда япониялик инженерлар плутонийда ишлайдиган учинчи реакторнинг совутиш тизимни таъмирлаш уринишларини давом эттирмоқда.

Япониянинг ядровий хавфсизлик агентлиги Фукусима станциясидаги учинчи реакторининг назорат хонасига электр етказиб бериш қисман йўлга қўйилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG