Линклар

Ўзбекистон ва Покистон 24 март куни транспорт соҳаси ва юклар транзитини осонлаштириш, шунингдек, ветеринария соҳаларида ҳамкорликка оид шартнома ва ўзаро англашинув меморандуми имзолади.

Ҳужжатни имзолаш маросимида Ўзбекистонга икки кунлик ташрифини бошлаган Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ва Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев қатнашди.

Транспорт соҳаси ва юклар транзитини осонлаштиришга оид келишувни Покистон Ташқи ишлар вазири Хина Раббони Ҳар ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири Равшан Ғуломовлар имзолади.

Чорвачилик ва ветеренария соҳаларида ҳамкорликка оид ўзаоро англашинув меморандумига Покистоннинг Хусусийлаштириш масалалари бўйича вазири Сайид Навийд Қамар билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазири Зафар Рўзиев имзо чекдилар.

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилонийнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашиши кутилмоқда.

Тошкентга жўнаб кетишидан олдин Ғилоний журналистларга ташрифдан мақсад икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат эканини айтган эди.

Ислом Каримовнинг таклифига кўра Ўзбекистонга сафар қилаётган Покистон Бош вазирининг қадимий Самарқанд шаҳрини ҳам бориб кўриши режаланган.

Ғилоний яқинда Тожикистон ва Қирғизистонга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG