Линклар

logo-print
Яман мухолифати бугун жума номозидан сўнг президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишларини ўтказишга тараддуд кўрмоқда.

Кеча мамлакат телевидениеси орқали чиқишида Солиҳ ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга тайёр эканини қайд этди, аммо бундай жараён шартлари ва муддатлари ҳақида гапирмади.

Бундан аввал қилган чиқишида Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ 2012 йил январ ойида, мамлакатда ўтказилажак парламент сайловидан сўнг истеъфога кетишга тайёрлигини билдирган эди.

Аммо, мухолифат унинг ҳозир кетишини талаб этмоқда.

Солиҳ Яманнни 32 йилдан баён идора этиб келмоқда. Жорий хафта бошида яманлик қатор генераллар, дипломат ва қабила етакчилари исёнчилар тарафига ўтган эди.
XS
SM
MD
LG