Линклар

logo-print
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов кеча Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилонийни қабул қилди.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, Президент Каримов Ўзбекистон-Покистон муносабатлари “анъанавий дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манафаатдорлик тамойиллари асосийда ривожланиб бораётгани”ни таъкидлаган.

Тошкент раҳбари шунингдек икки давлат ўртасида имзоланган сиёсий ҳужжатлар, савдо-иқтисодий муносабатлар кенгайишига имконлар яратишини эслатган.

Покистон бош взаири Каримов таклифига кўра, Ўзбекистонга икки кунлик сафарини пайшанба куни бошлаган эди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шу ой бошида Покистон ҳукуматига расмий мактуб йўллаб, Исломободнинг Тожикистондан электр энергиясини экспорт қилиш режаларига эътироз билдирган эди.

Мактубда Жаҳон Банки режалатштираётган ва Марказий ва Жанубий Осиё электр тармоқларини бирлаштиришга қаратилган CASA-1000 номли лойиҳаси доирасида тожик электр қувватини экспорт қилиш нафақат Покистон манфаатларига зид экани, балки бу лойиҳанинг ўзи халқаро қонунларга тўғри келмаслиги ҳамда Қозоғистон ва Туркманистон ҳам унга қарши чиқаётгани таъкидланган.

CASA-1000 лойиҳаси доирасида Тожикистондан Афғонистон орқали элект симларини Покистонга тортиш режалари Роғун ГЭСини қуриб битказишни ҳам кўзда тутган. Роғун ГЭСи Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп йиллик тортишувларнинг сабабчисидир.

Кеча Ғилоний билан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳам учрашиб, икки давлат ўртасида транспорт соҳаси ва юклар транзитини осонлаштириш, шунингдек, ветеринария соҳаларида ҳамкорликка оид шартнома ва ўзаро англашинув меморандуми имзоланди.

Покистонда чиқадиган The Express Tribune нашрига, учрашув чоғида икки давлат яқин келажакда исломий жанггариларни қўлга олиб, бир-бирига топшириш бўйича шартнома имзолаш бўйича ҳам келишиб олган.

Покистоннинг қабилалар назоратидаги Шимолий Вазиристон минтақасида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг юзлаб аъзолари паноҳ топганни айтилади.
XS
SM
MD
LG