Линклар

logo-print
Швейцария ҳукумати мамлакат банкларида Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ноқонуний орттирган 360 миллион швейцария франки (425 миллион доллар) борлигини аниқлади.

Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ларс Кнушелнинг айтишича, мамлакат банкларида, шунингдек Миср собиқ президенти Ҳусни Муборакка тегишли экани тахмин қилинаётган 410 миллион швейцария франки¸ ҳамда Тунис собиқ раҳбари Зайн ал-Обидин Бен Алига тегишли 60 миллион франк маблағ топилган.

Бу маблағларнинг қайси банк ва вилоятдан топилгани сир тутиляпти. Ҳусни Муборак ва Зайн ал-Обидин Бен Али мамлакатларидаги халқ қўзғолонлари ортидан ҳокимиятдан ағдарилган эди.

Ҳозирда Миср ва Туниснинг янги раҳбарияти Швейцария ҳукуматидан собиқ диктаторларнинг швейцар банкларига қўйилган маблағларини мамлакатга қайтаришни сўраб мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG