Линклар

Ўтган йил июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган қонли зўравонликлар пайти ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи этник ўзбеклар бўлган.

Бу ҳақда Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар бўйича махсус тергов олиб борган халқаро ҳайъат раҳбари Киммо Килюнен бугун Бишкекда баён қилди.

Тергов ҳайъати эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Қирғизистоннинг асосан Ўш ва Жалолобод шаҳарларида юз берган миллий низолар чоғида ҳар икки томондан ҳам жиддий инсоний талафотлар бўлган, жумладан 470 га яқин одам қурбон бўлган ва яна минглаб одам жароҳатланган.

Халқаро ҳайъат, бундан ташқари, июн ойидаги воқеалар чоғида бошқа кўплаб жиноятлар ҳам содир этилгани ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро қонунларнинг жиддий оёқ-ости қилиниш ҳоллари юз берганлигини ҳам баён қилди.
XS
SM
MD
LG