Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:14

Президент ўз атрофига "Хитой девори" қурган


Каримовнинг "халқ ичига кириш"ларида ҳам аслида халқ йўқ¸ дейди Озодликка сим қоққан айрим ўзбекистонликлар.
Каримовнинг "халқ ичига кириш"ларида ҳам аслида халқ йўқ¸ дейди Озодликка сим қоққан айрим ўзбекистонликлар.

Бу девор эса¸ асосан Ислом Каримовни ўз халқидан иҳота қилиш мақсадида қурилган¸ дейди фарғоналик Хайрулла.


“Қимматчилик бўлиб кетди”¸

дейди Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидан қўнғироқ қилган Давлат ака.

- Мана гўштлар қимматлаб кетди. Ëғлар қиммат жуда. Унлар қиммат бўлиб кетди. Унлар 60-65 мингга чиқиб кетди. Ëғлар 5000. 6500-7000 эркин нархларда. Гўшт 13-14 минг энг арзони.

Озодлик: Сўнгги неча ой ичида шунча қиммат бўлиб кетди?

- Мана шу апрелдан бошлаб жуда қиммат бўлди-да.

Озодлик: Унлар аввал қанча эди?

- Олдин 40-45-50 минг атрофида эди. Жуда қиммат бўлса 50 мингга борар эди. 44-45 минг атрофида юрган эдида эркин нархда. Қозоқнинг уни 85 минг.

Озодлик: Одамлар қандай яшаяпти?

- Энди одамлар, биласизми мана ойликлар, пенсиялар ҳаммаси кўп жойларда 100 фоиз пластик бўлиб кетди. Бу биринчидан. Одамлар яшашни нима қилади? Кўплар ерга ëпишган. Ердан бирор нарса олиб, картошка, пиëз дегандай нарсалар экиб, бошқа даромад йўқ энди. Ҳозир кўп одамлар четда-да. Ҳар бир рўзғордан иккита-учтадан одам, камида битта одам четда юрибди. Кўпроқ Қозоғистон, Россияда юрибди. Магазинда битта совун эркин нархда нақд пулга 800-900 сўм турган бўлса, пластикка 1200 сўм. Мана ҳисоблайверинг¸ неча фоиз бўлиб кетади. 30-40 фоиз қиммат бўлиб кетаяпти.

Озодлик: Мамлакат раҳбарлари, айниқса президент ҳар йиғилишда чиқиб кўп гапиради. “Халқнинг яшаш тарзи кундан кунга яхши бўлиб кетаяпти. Фаровонлашиб бораяпмиз” деяпти-да. Шундай яхшиланишни сиз қишлоқда туриб кузатаяпсизми ëки йўқми?

- Мен жуда кўп нарсани кузатаман-да. Гап бошқа, иш бошқа-да. Масалан президент “Цементнинг нархи 100 сўмдан ошмасин” деган. Ҳозир 300 сўм бўлиб келаяпти цемент. Одамлар қурилишни қандай қилади? Масалан¸ бир кило ем 600 сўм. Мана ҳисобланг. Бир кило ем 600 сўм бўлгандан кейин, мана кепак ем давлат нархида 130ми 150 сўмми туради. Таги йўқми ë махсус қилинадими, халқ энди 600 сўмдан ем олиб молини боқолмайди-да. Шунинг ҳисобидан қиммат бўлиб кетаяпти гўштлар менимча. Маълумот ë юқорига нотўғри етказилади ëки вообше мутлақ бошқа маълумот етказилган. Менинг фикрим шунақа, дейди яккабоғлик Давлат ака.


“Президент ва халқ ўртасида катта жарлик пайдо бўлган”¸

дейди Фарғона шаҳридан қўнғироқ қилган Хайрулла.

- 20 йилдан бери президент жаноби олийлари ўзларига қурадиган Хитой деворидай мустаҳкам қўрғонни қуриб бўлган. Бу ерда орган одамларига, ҳарбийларга, судя, ҳамма ҳаммасига мисол шароит яратиб бериб¸ властни бериб қўйган. Гапириш тугул¸ одамларни секинроқ, ўйлаброқ қадамини босадиган қилиб қўйган. 20 йил ичида ўзининг қилаëтган поступкаларини биладики, халқнинг ичига киролмайди биринчидан.

Иккинчидан, ҳокимиятлар, налоглар, давлат органлари ҳаммаси панжара, деворлар билан ўралган. У ерга тўғридан тўғри киришнинг иложи йўқ. Тадбиркорлар, бизнесменлар йили деб берган. Ҳеч қанақа шароит йўқ. Қийин бўлса бўлаяптики, яхши томони йўқ. Нима демоқчиман? Ҳозир Худодан қўрқмаяпти инсонлар. Одамлар органдан, давлат кучларидан қўрқаяпти. Худодан қўрқмаяпти ҳозир. Имондан айириб қўйди бу. Халққа ҳам енгиллик бўлиши керакку. Халқ ҳам эркин нафас олиб, ўзининг ҳақ-ҳуқуқини гапириши керакми. Халққа аралашиб, жиндай сўраб нима қилиш керакми.

Озодлик: Президент борадику. Фарғонага боради, бошқа жойларга боради. Чиқиб айтмайсизларми?

- Бизга келгани билан, мана келишдан олдин, қаерга келадиган бўлса, ўша ердаги одамларни кўчириб ташлайди. Давлатнинг одамларини қўяди. Ҳокимиятда ишлайдиган одамларни қўйиб қўяди. Кўчириб ташлайди. Нимага? Чунки ўзининг қилаëтган поступкаларини билади. Бу одам президент дегудай халқ ичига кириб юрган одаммас, дейди фарғоналик Хайрулла.


“Сталин даврида бугунгидан яхшироқ яшардик”¸

дейди Тошкентдан қўнғироқ қилган Муяссар опа “Қурултой” эшиттиришига муносабат билдирар экан.

- Мен айтмоқчиманки, история қолиши керак-да. Нима қилади кавлаб? Иосиф Сталиндай одам йўқ. Биласиз¸ алишмоқчи бўлди ўғлини. Бу айтдики, мен генералга алишмайман¸ деди. Кейин битта гимнастëрка билан ўтди бутун дунëда. Молу дунë қилмади. Миллиардер бўлмади. Ҳозирги ҳаëт билан у ҳаëтни солиштириб кўрса, жуда ҳам ҳаëт яхши эди. 100 марта яхши эди.

Озодлик: Нимаси яхши эди?

- Ҳозир мен асослаб бераман. Ҳозирда мана кўз докторига бординг, биласизми кўз доктори киришади-да, врачлар ëзишадида, қўл ҳақи бергин дейишади. Наглий айтади. У пайтда битта гул берсангиз ҳам қўрқишарди. Раҳматдан раҳматга оларди. Керакмас менга дерди. Ҳозирчи? Қўлингга қараб “қани берчи” деб туради. Нагли айтишади. Ҳозир нонга боринг. 450 нон оласиз, у оласиз, гўштлар 17 минг. Бу нима деган гап? У вақтда 70 тийинга иккинчи сорт гўшт бор эди. 70 тийин. Яшадик шу пайтгача. Ойлигимиз 210 эди замдиректор бўлган пайтимда. Курортларга борардик, у ëққа, бу ëққа борардик. Ҳозир қаëққа бора олади? Ҳеч қаëққа.

Озодлик: Сиз оладиган пенсия сизга етадими етмайдими?

- Етмайди. 300 минг оламан. Тўрт кило гўшт, яна у-бу нарса олсангиз, тамом бўлади. Пулми бу? Битта нарсани айтаман. Алам қилади, шундай ишлайсиз. Шундай одамлар борки, юқори нимада ишлайдида, данғиллама учтадан тўрттадан кўрсангиз, оғзингиз очилади қураëтган уйларига, тўртта-бешта болалари бор. Болаларига битта машина келади, иккита машина келади. Бу битта пенсионернинг пуллари кетаяптику. Ҳеч ким ҳеч нарса нима қилмайди, дейди тошкентлик Муяссар опа.


“Гап сталинчиликда эмас, гап сотқинларда”¸

дейди ўзбекистонлик Акбаржон, "Қурултой" эшиттиришига муносабат билдирар экан.

- Кўп одамлар гапиришаяпти, мана Сталин тўғрисида гапиришдида. Биров яхши дейди, биров ëмон дейди. Лекин ўз вақтида қанақа бўлса бўлган. Масалан Абдулла Қодирийларнинг қатағонлари вақтида отишга буюрган дейди. Лекин ўшаларни сотган одамлар ўзимиздаку. Кимдир амалгами, пулгами ҳаракат қилиб ўшаларни сотган. Ҳозир ҳам бор шунақа одамлар. Ўша тўғрисида гапириш керакда. Мана бу ерда ўтириб Сталин ëмон, Каримов ëмон. Тўғри Каримов ëмон, мен уни яхши демайман. Лекин ўшанга сотиб ўша ишларни қилаëтганлар тирикчилик деб, амалдан ажрашни хоҳламайди. Ўзимизда ҳам худди шунақа нарсалар бўлаяптида, дейди Акбаржон исмли суҳбатдош.


“Сталин даврини қўйинглар, бугунги муаммолардан гапиринглар”¸

дейди сурхондарёлик Раҳмон бобо.

- Телефон қилганингиз учун жуда миннатдорман. Ҳар кун мириқиб эшитиб кайф қиламан. Эшиттиришлар яхши бўлаяпти. Омон бўлинглар. Менга¸ айниқса¸ кеча эшиттирилган "Қурултой" масаласи жуда қизиқ бўлди. "Қурултой"да гапирилган гапларни кўп одамларга айтиб юрибман яхши гаплар бўлди деб. Лекин "Қурултой"да гапирилган гаплар у Сталин даврларининг бизга нима фойдаси бор? Янгиликлардан гапирсанглар, яхши гаплардан гапирсанглар мириқиб, маза қилиб эшитамизда. Сизлардан миннатдормиз. Ҳар доим эшитаяпман. Раҳмат, эшитиб тураман, дейди Раҳмон бобо.


“Ўзбекистонлик руслар нолимаса ҳам бўлади”¸

дейди Германиядан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик Аҳмаджон, Россия телеканали орқали намойиш қилинган ўзбекистонлик руслар ҳаёти ҳақидаги кўрсатувга ўз муносабатини билдирар экан.

- Ўзбекистонда руслар ëмон яшаяпти, Ўрта Осиëда деган гапга мен битта савол билан мурожаат қиламан. Ўша саволга жавоб берса, ўша гапларни тан оламан. Мана Ўзбекистон мустақил бўлганига 20 йилдан ошди. 20 йилдан ошди, лекин Ўзбекистонда яшаëтган руслар ўзбек тилини биладими¸ йўқми? Агар ўзбек тилини билмаса, уларнинг нолишлари бир тийинга қиммат. Уларнинг ҳамма айтган гаплари ҳақсизликдан бошқа нарса эмас. Чунки бир мисолни олиб қарайдиган бўлсак, Тошкентда энг яхши ишларда ишлайдиган ҳам рус миллатига оид одамлар. Бу миллатчилик қилишда эмас, лекин уларнинг айтган гапи нотўғри гаплар эди. Россиядан келган журналист, ҳар бир миллатнинг ҳар хил қатлами бўлади, Россиядан келган журналист Ўзбекистонда яшаëтган русларнинг ҳамма хил қатламини олиб кўрсатув тайëрлаб бутун дунëга, бутун Россияга томоша қилдираяпти. Тўғрими? Худди шу аҳволда яшаëтган ўзбеклар ҳам бор. Қозоқ ҳам бўлса керак¸ унақа аҳволда яшаëтган.

Иккинчидан, ўзбеклар бор масалан вилоятлардан Тошкентга келади. Иши тушса, айтайлик банкка борса, рус ўтирибди. Ўзбекча гапирса, анави ишлаëтган рус ходими ўзбекчани билмайди. Бу нима деган гап? Олдин шуларни ўрганиб қўйиб кейин гапирмайдими бизлар ëмон яшаяпмиз деб. Булар ҳатто Ўзбекистонда яшаб ўзбекчани ўрганишга мажбур бўлмаган. Ўзбек Ўзбекистонда рус тилини ўрганишга мажбур бўлаяпти. Бу мажбур¸ деган сўзнинг тагига мен шундай чизаман. Мажбур русчани ўрганиш бошқа, ихтиëрий русчани ўрганиш бошқа. Руслар учун ўзбекчани ўрганиш мажбур. Улар учун ихтиëрий эмас. Чунки улар Ўзбекистонда яшаяпти, дейди ўзбекистонлик Аҳмаджон.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG