Линклар

Чехияда террорчиликда гумонланаётган гуруҳ фош этилди


Чехия полицияси Шимолий Кавказда террор ҳуружларини амалга оширишда ёрдам кўрсатганликда гумон қилинаётган гуруҳ фош этилганини маълум қилди.

Саккиз эркак ва бир аёл Доғистондаги “Жамаат Шариат” радикал гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.

Полицияга кўра, террорчиликда гумон қилинаётган гуруҳ Прагага Берлиндан кўчиб келган. Улар паспорт ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштирганлик ва Шимолий Кавказда террор хуружларини амалга ошириш учун қурол ва портловчи моддаларни етказиб берганликда айбланмоқда.

Уларнинг етти нафари Чехияда, иккиси Германияда ҳибсга олинди.

Шунингдек, Чехия полицияси Марказий Боҳемия минтақасида 31 яшар чечен миллатига мансуб шахснинг уйида рейд ўтказиб, қурол-аслаха топгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG