Линклар

2010 йилда дунё бўйлаб 101 журналист ҳалок бўлди


Халқаро Матбуот Институти (IPI) ўтган йили жаҳон бўйлаб 101 нафар журналист ўлдирилганини маълум қилди. Бу 1990 йиллардаги кўрсаткичларга жуда яқиндир.

Журналистлар учун энг хавфли минтақа Осиё бўлиб, у ерда ўтган йили 40 журналист, жумладан Покистонда 15 нафари ўлдирлиган. 32 мухбир Америка қитъаси давлатларида ўлдирилган.

IPI ташкилотига кўра, журналистлар ўлдирилаётган давлатлар сони ҳам ошиб бормоқда, бу эса “журналистларга нисбатан таҳдид кўлами ошаётганини кўрсатади.”

Ўлдирлган журналистлар сони бўйича Покистондан кейин иккинчи ўринни 12 мухбир ўлдирилган Мексика, учинчи ўринни эса, 10 журналист ҳалок бўлган Ҳондурас эгаллаган.

Ташкилот ҳисобига кўра, сўнгги беш йил давомида жаҳон бйўлаб 472 нафар журналист ўлдирилган. Уларнинг асосий қисми Ироқ ва Филлипинда ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG