Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Сурия Президенти Башар ал-Ассад ҳукуматининг норозилик намойишларини “ёввойи чоралар” билан бостираётганини қоралади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Марк Тонер Сурия ҳарбийларининг Дараа шаҳрида ёш эркакларни ҳибсга олиб, электр ва алоқа линияларини узиб қўяётганига оид хабарларни қоралади.

Бу “анчайин ёввойи чоралардир”, деди АҚШ расмийси.

Айни пайтда мухолифат фаолларига кўра, кеча Сурия қўшинлари Баниас шаҳрига бостириб кирган.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти жароҳатланганлар ва ҳибсга олинганларга, айниқса Дараа шаҳрида, ёрдам кўрсатиш имкони берилишини сўради.

Ўтган ҳафта ҳукумат кучлари мамлакат жанубидаги Дараа шаҳрида норозиликларни бостириш учун танкларни ишга солди.

Фаоллар сешанба куни ҳам Сурия бўйлаб ҳибсга олишлар давом этганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG