Линклар

Бин Ладин қўлида қуролсиз ўлди


Абботободдаги бин Ладин яширинган ва ўлдирилган уй.

Абботободдаги бин Ладин яширинган ва ўлдирилган уй.

Оқ уйга кўра, Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин ўлдирилган пайтда қуролсиз бўлган. Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни “бин Ладин уни ушлаш операциясига қаршилик кўрсатиши мумкинлигига оид хавотирлар бор эди ва шундай бўлди ҳам”, деди.

Унинг айтишича, “отишма” рўй берган хонада бин Ладен бўмлаган. “Бин Ладин яширинган хонада бир аёл – бин Ладиннинг хотини – АҚШ аскарига ташланган ва оёғидан ўқ еган, лекин ўлмаган. Шундан кейин бин Ладин отиб ўлдирилган”, деди Карни.

Оқ уй расмийсининг сўзларига кўра, “ховлида бошқа қурлланган одамлар бўлган” ва чамаси 22 нафар одам орасида 17 нафари қуролсиз бўлган.

Карни Усама бин Ладиннинг жасади тасвирланган фотосуратлар “қўрқинчли” бўлгани боис уларни эълон қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG