Линклар

logo-print

Покистон Абботободдаги АҚШ операциясидан хавотир билдирди


АҚШ ва Покистон президентлари.

АҚШ ва Покистон президентлари.

Покистон расмийлари АҚШ кучлари Усама бин Ладинни йўқ қилиш бўйича амалга оширган рейд хусусида хавотир билдирди. Исломобод ҳукумати тарқатган баёнотда Покистон билан “келишилмаган” операция келгусида ҳам АҚШнинг мамлакат ичида ҳарбий амалиётларни ўтказиши учун прецедент бўлиб хизмат қилмаслиги лозим, дея таъкидланади.

Душанба куни Покистон Президенти Осиф Али Зардорий бин Ладинга қарши операцияда Покистон иштирок этмаганини баён қилган эди.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Леон Панетта “операциядан Покистон томонини хабардор қилиш миссияни хавф остига қўйиши: яъни улар асосий нишонни қўрқтиб юборишлари эҳтимоллари туфайли” Покистон расмийлари билан ҳамкорлик қилмасликка қарор қилинганини маълум қилди.

АҚШ махсус кучлари Усама бин Ладинни якшанба куни Покистон пойтахти яқинидаги Абботобод шаҳарчасида ўтказилган махфий операция пайтида ўлдирди.
XS
SM
MD
LG